Британия илгаригидек репрессив режимларни қурол- яроқ биан таъминламоқда
(last modified Sun, 26 Apr 2020 10:45:34 GMT )
апрел 26, 2020 15:45 Asia/Tashkent
  • Британия илгаригидек репрессив режимларни қурол- яроқ биан таъминламоқда

Тарқатилган сўнгги маълумотларга биноан, Британия давлати репрессив режимларга қурол- яроқ экспорти ҳамжини янада оширган.

Гардиан газетасининг хабар қилишича,   Британия давлатининг  қурол экспорти борасидаги маълумотлари  Лондон 2018- чи йилга қараганда 2019- чи йилда репрессив режимларга қурол экспортини 1 миллиард фунтга кўпайтирганини кўрсатмоқда.

 Бу рақам 300 фойизга ошган ва қурол -яроқ контроли ҳомийлари гуруҳлари томонидан танқид этилмоқда.

Бу гуруҳлар Британия давлати ўз манфаатини инсон ҳуқуқларидан устун қуяди, деган ақидага эгалар.

Қурол- яроқ экспортига тегишли таҳлилий маълумотларга кўра, 2019- чи йилда Британия давлати " Эркинлик уйи" номли инсон ҳуқуқлари муассасаси уларни репрессив режим  сифатида эълон этган 48 мамлакатнинг 26 тасига 3 миллиард фунт маблағида қуролларни экспорт этган.

Қурол- яроқ тижоратига қарши кураш компаниясидан бўлган Эндрю Шмитнинг фикрича  Британиянинг қурол -яроқ саноати инсон ҳуқуқларини паймол этувчилар нуфузи остида  диктаторлик тузумдир. Британия давлати  шунингдек Саудия Арабистонини қурол билан таъминлайдиган давлатлардан ҳисобланади.

 

Ёрлиқ