Африка қитъасида коронавирус юқтириб олганлар сони 30 мингдан ошди
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, Африка қитъасида коронавирусга мубтало бўлганлар сонини 30 мингдан ошганини маълум қилди.
Тасним ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, Африка қитъасида коронавирусга чалинганлар сонини 30 минг 125 нафарга етгани ва улардан 1365 нафарини қурбон бўлганини эълон этган.
Коронавирусга чалинганларнинг энг кўп сони Жанубий Африкада қайд этилган. Бу мамлакатда 4361 киши бу вирусни юқтириб олган.
Мисрда 4361, Марокашда 3889, Алжазоирда 3256 ва Камерунда 1518 нафар коронавирусга чалинган.
Бошқа томондан Африка қитъасида, коронавирусдан энг кўп ўлим ҳолатлар Алжазоирда қайд этилган ва бу мамлакатда ҳозиргача 419 киш коронавиурс қурбони бўлган. Ундан кейиин Мисрда 294 киши, Марокашда 159, Жанубий Африкада 86 ва Камерунда 53 киши бу вирусдан вафот этганлар.