Moonshot 2025 саммитида Африка стартаплари диққат марказида
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98480-moonshot_2025_саммитида_Африка_стартаплари_диққат_марказида
Африканинг энг йирик технологик конференцияси - Moonshot 2025 шу йилнинг октябр ойида Нигериянинг Лагос шаҳрида бўлиб ўтди ва у Африка қитъасининг рақамли келажагини муҳокама қилиш учун минглаб тадбиркорлар, инвесторлар ва инноваторларни бирлаштирди.
(last modified 2025-12-09T04:37:41+00:00 )
декабр 09, 2025 09:35 Asia/Tashkent
  • Moonshot 2025 саммитида Африка стартаплари диққат марказида

Африканинг энг йирик технологик конференцияси - Moonshot 2025 шу йилнинг октябр ойида Нигериянинг Лагос шаҳрида бўлиб ўтди ва у Африка қитъасининг рақамли келажагини муҳокама қилиш учун минглаб тадбиркорлар, инвесторлар ва инноваторларни бирлаштирди.

Африканинг энг йирик технология конференцияси,  Moonshot 2025, TechCabal томонидан  "Creating Acceleration" шиори билан ташкил этилди. Унда Африка стартаплари глобал миқёсда қандай рақобатлаша олишига эътибор қаратилди.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича.турли панеллар ва семинарларда сунъий интелект, фитнеч, ижодий индустриялар ва тоза технологиялар каби мавзулар кўриб чиқилди.

African News хабар беришича, Moonshot каби воқеаларнинг ўсиши Африканинг технологияга ишончи ортиб бораётгани акс эттиради. Рақамли молия қваиқлим билан боғлиқ технологиялар каби соҳаларда маҳаллий ечимларнинг пайдо бўлиши билан таҳлилчилар африкалик стартаплар келажакда йирик глобал ўйинчилар билан рақобатлаша олишига ишонишади.

African News ҳисоботи давом этади: ҳозирда рақамли савдо Африкадаги умумий савдонинг атиги 5 фоизини ташкил қилади. Аммо Нигерия ҳукумати бу у вазият  ўзгараётганини эълон қилди.  Саммитда Нигерия Савдо вазири африкалик корхоналага чегаралар бўйлаб ўз фаолиятини кенгайтириш ва қитъа ичидаги савдони оширишга ёрдам беришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни тақдим этди.

Африка инновациялари билан янги давр бошланди. Рақамли тижоратдан тортиб, ижодий ҳуқуқларигача,  Moonshot 2025 саммити Африка ўзининг рақамли келажаги ва иқтисодиётига эгалик қилишга қарор қилганлигини намойш этди. Тадбирнинг асосий хабари аниқ эди. Африка интилишдан амалга оширишга ўтди ва африкаликлар учун ишлаб чиқилган тизимлар, ҳамкорлик ва ечимлар орқали.