Дунё мамлакатлари 2019 -чи йилда ҳарбий соҳалар учун қанча маблағ сарфлашди?
Шведциядаги илмий марказлардан бири йиллик ҳисоботида дунё мамлакатлари йилида икки триллион маблағларни ҳарбий соҳага сарфлашганини маълум этди.
Стокгольмдаги тинчлик ўрганишлар бўйича Халқаро илмий марказининг ҳисоботига биноан,АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия ва Саудия Арабистони йилида энг кўп ҳарбий харажат қиладиган мамлакатлар бўлиб, ўтган йили дунё мамлакатларининг ҳарбий соҳага сарфлаган маблағларининг ҳажми 1917 миллиард долларга етган. Бу кўрсаткич 2018 чи йил билан таққосланганда 3,6 фойиз ошганлигининг далилидир.
Мазкур илмий марказ ҳисоботига кўра, совуқ урушдан бери дунё мамлакатлари 2019 -чи йилда ҳарбий соҳада энг кўп харажатлар қилган. Бу кўрсаткич дунё ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотларининг 2,2 фойизини ташкил этади.
Мазкур муассаса экспертларининг фикрича, коронавирусни тарқалиши 2020 -чи йилда турли мамлакатлар ҳарбий бюджетини камайишига сабаб бўлади.