Туркия президентининг БМТ бош ассамблеясидаги чиқишида қилган маърузасининг моҳияти шармандали
(last modified Fri, 23 Sep 2016 14:11:54 GMT )
сентябр 23, 2016 19:11 Asia/Tashkent
  •     Туркия президентининг БМТ бош ассамблеясидаги чиқишида қилган маърузасининг моҳияти шармандали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг БМТ бош ассамблеясидаги чиқишида қилган маърузасининг моҳияти шармандали

Туркия халқ республикаси партияси раҳбари Камол Қиличдор Ўғлу Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг БМТ бош ассамблеясидаги чиқишида қилган маърузасининг моҳиятини шармандали деб ҳисоблади. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Анқарадан берган хабарига кўра, Туркия халқ республикаси раҳбари Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг БМТдаги нутқини танқид қилишда шундай айтдики, Туркия давлатига мухолиф партиянинг раҳбари сифатида ва ушбу мамлакатнинг бир фуқароси бўлиб Эрдўғаннинг маърузасидаги оҳанг ва моҳиятидан хижолат чекдим, чунки у жаҳон раҳбарларига эмас аксинча Туркиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги оқсоқолларига қараб нутқ қилар эди. Қиличдор Ўғлуга кўра, Эрдўған Фатҳуллоҳ Гуланнининг ҳақиқий чеҳрасини ва уни дунё учун таҳдид қилиб бутун жаҳонга жар соламан деб ўйлайди, бироқ Эрдўғаннинг маърузаси Гулен жамоасини бутун дунёга танитишда янада туртки бўлияпти.