Россиянинг ФСБ ташкилоти навбатдаги терактни олдини олишга муваффақ бўлди
апрел 30, 2020 15:00 Asia/Tashkent
Россия федерал хавфсизлик хизмати /ФСБ/ мамлакатнинг 4 -чи энг катта шаҳри -Екатеренбургда террорчилик ҳужумни олдини олиб 3 нафар қуролланган шахсни қўлга олганини маълум қилди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, бугун Россиянинг терроризма қарши миллий қўмитаси тарқатган баёниясида, бу амалиёт жараёнида, кўп миқдордаги қурол- яроқ ва ҳарбий тажҳизотлар кашф этилиб мусодара қилинди деб эълон қилди.
Екатеренбург масъуллари шунингдек, бугун 30 апрель куни маҳаллий вақт билан 22:30 соатида бошлаб терроризмга қарши кураш амалиёти қоидаларини жорий этилишини маълум этдилар.
Россия масъуллари қўлга олинган террорчиларнинг шахсияти ва қайси давлат фуқаролари эканлигига ишора этмаган.