Россия ва АҚШда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошиб бормоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i51956-Россия_ва_АҚШда_коронавирусга_чалинганлар_сони_кескин_ошиб_бормоқда
Россияда коронавирус юқтириб олганлар сони 106 мингдан ошиб улардан 1073 нафари вафот этган.
(last modified 2020-05-01T08:59:22+00:00 )
апрел 30, 2020 15:24 Asia/Tashkent
  • Россия ва АҚШда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошиб бормоқда

Россияда коронавирус юқтириб олганлар сони 106 мингдан ошиб улардан 1073 нафари вафот этган.

Россия давлати, ўтган бир сутка ичида мамлакатда 7 минг 99 нафарни коронавирусга чалинганини эълон қилди. Мазкур хабарга асосан, ҳозиргача Россияда 106 минг 498 нафар коронавирус юқтириб олган ва бу вирус Россиянинг 85 минтақасида қайд этилган.

Ўтган бир сутка ичида шунингдек Россияда яна 101 нафарни вафот этиши билан қурбонлар сони 1073 кишига етди.

Шунингдек  ўтган 24 соат ичида 1333 беморни тузалиши билан Россияда коронавирусдан соғайган шахслар сони 11 минг 619 нафарни ташкил этди.

АҚШда ҳам коронавирусга чалинганлар сони 1 миллион 64 минг 527 нафарга етган ва улардан 61 минг 669 нафари вафот этган.