май 02, 2020 14:47 Asia/Tashkent
  • Трамп: СИ ЭН ЭН ва ЭН БИ СИ телеканаллари Хитой қўғирчоғига айланган

Кеча АҚШ президенти яна бир бор СИ ЭН ЭН ва ЭН БИ СИ телеканалларига қилган ҳужумида уларни АҚШ халқининг душманлари ҳамда Хитой " ёлламанмалари" деб баҳолади.

Дональд Трамп Твиттер саҳифасида,  яна бир бор СИ ЭН ЭН ва ЭН БИ СИ телеканалларини ўз йўналишидан чиққани ва Хитой хусусида кўп хабарлар тарқатаётгани баён этар экан,  улар Хитой билан тижоратни йўлга қўйиш учун Пекин давлатининг малайи ва  ёлланмасига айланиб қолган деб ёзди.

АҚШ президенти  яна бир бор СИ ЭН ЭН ва ЭН БИ СИ телеканалларини АҚШ душмани эканлигини иддао қилиб,  бу икки телеканал Хитойга ёрдам етказиш учун АҚШ имкониятларидан фойдаланишмоқда деб  қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп АҚШ президенти лавозимига сайланганидант бери бир неча маротаба АҚШнинг айрим ОАВ-и  айниқса телеканалларини ёлғон хабарлар тарқатишда айблаб шунингдек турли ахборот агентлиги хусусан СИ ЭН ЭН мухбирларига даҳанаки ҳужум қилган.

 Трамп ҳардоим Твиттер саҳифасида ОАВ-ни танқид этади. У сўнгги пайтларда коронавирус пандемияси мавзуси борасида Хитойга қарши даҳанаки ҳужумларини кўпайтиришган.

Ёрлиқ