Дунё миқёсида коронавирус қурбонлари сони 244 нафардан ошди
Worldometers сайти томонидан тарқатилган маълумотларга биноан, дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 244 минг нафардан ошди.
Хабарда келтирилишича дунёда коронавирус билан зарарланиш ҳолати тобора кўпайиб бормоқда ва ҳозиргача 3 миллион 348 минг инсонлар бу вирусга чалинган.
АҚШ илгаригидек коронавирусдан зараланиш ва ўлимнинг энг кўп ҳолати қайд этилган мамалакат бўлиб қолмоқда.
АҚШда бу вирусга мубталолар сони кескин ошиб бормоқда ва сўнгги маълумотларга асосан бу мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони 1 миллион 160 минг нафар ва вафот этганлар 67 минг нафарни ташкил қилмоқда.
АҚШдан кейин Испания 245 минг мубтало бўлганлар ва 25 мингдан ортиқ қурбонлар билан иккинчи ўриндадир.
Италия эса 209 мингдан ортиқ чалинганлар ва 28 мингдан кўпроқ қурбонлар билан дунёда коронавирусдан энг кўп зарарланган 3 чи мамлакат ҳисобланади.