Коронавирус вазиятида Трамп АҚШдаги иқтисодий фаолиятларни очиш қарорига келган
(last modified Mon, 04 May 2020 06:40:16 GMT )
май 04, 2020 11:40 Asia/Tashkent
  • Коронавирус вазиятида Трамп АҚШдаги иқтисодий фаолиятларни очиш қарорига келган

Дунё миқёсида АҚШ мамлакати коронавируснинг ўчоғи бўлиб қолаётгани билан бир шароитда Трамп мамлакат иқтисодиётини яқин кунларда очиш қарорига келганини маълум этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, коронавирус бўҳронини контрол этишда пассив амал қилгани сабаб кўп иқтисодий муаммоларга дуч келган Дональд Трамп  матбуот конференциясида мамлакат иқтисодиёти  иложи борича тезроқ ва энг хавфсиз равишда очилади деб қўшимча қилди.

Трамп шунингдек, келаси йил АҚШ учун ижобий йил бўлади деб иддао қилди.

Бу эса шу ҳолдадирки,  АҚШда коронавирусни кенг тарқалгани ҳамда Оқ уй давлатини бу муаммога қарши курашда кеч амал қилгани мамлакат иқтисодиётини турли муаммоларга юзмаюз этди.

Коронавирус вазиятида АҚШдаги айрим соҳалар фаолятини қайта тикланишига рухсат берилгани  федерал давлат ва штатлар ҳамкорликлари ўртасидаги кескинликларни келтириб чиқармоқда.

 

Ёрлиқ