Трамп АҚШда коронавирус қурбонлари хусусида янги прогнозини маълум қилди
(last modified Mon, 04 May 2020 09:22:39 GMT )
май 04, 2020 14:22 Asia/Tashkent
  • Трамп АҚШда коронавирус қурбонлари хусусида янги прогнозини маълум қилди

АҚШ президенти янги прогнозида коронавирус натижасида Америкада 100 минг нафар фуқароларни вафот этиши эҳтимолини истисно қилмади.

Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг Флакс нюс ахборот телеканалига берган интервьюсида,  бу изҳоротини шу ҳолда билдирганки, жума куни АҚШда қурбонлар сонини 60-70 мингга етишига умид қилганди.

АҚШ президенти ЖССТ ва бу мамлакат соғлиқни сақлаш экспертлари прогнозларининг аксича коронавирусга қарши вакцина жорий йилнинг охиригача ишлаб чиқарилиши мумкинлигини иддао қилди.

Бу эса шу ҳолдадирки  Соғлиқни сақлаш системасининг аксарияти таҳлилчилари жумладан  АҚШнинг аллергия ва юқумли касалликлар муассасаси раиси Энтони Фаучи  бундан олдин  коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун 1 йил 1 ярим йил вақт лозим деб айтгагнди.

АҚШда коронавирусга мубтало бўлганлар ва вафот этганларнинг энг кўп ҳолатлари қайд этилганига қарамай, бу мамлакатнинг айрим штатлари айни пайтда  жорий этилган карантинни аста- секин бекор қилиш қарорига келган.

АҚШ давлати айниқса Трампни  коронавирусни тарқалиши қаршисидаги масъулиятсизлиги сабаб кўп танқидларга дучор бўлган.

Ҳозиргача АҚШда 188 минг 384 минг нафар коронавирус юқтириб олган ва улардан 68 минг 602 нафари вафот этган.

 

Ёрлиқ