май 06, 2020 13:19 Asia/Tashkent
  • Кобулда  афғон хавфсизлик кучлари ва ИШИД террорчилари ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Ахборот манбалари Кобул шаҳрида афғон хавфсизлик кучлари ва ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари ўртасида қуроли тўқнашув юз берганини маълум этдилар.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Кобул шаҳрининг 17 ноҳиясида афғон хавфсизлик кучлари ва ИШИД жангарилари ўртасида 7 соат давом этган қуролли тўқнашвлар террорчиларнинг барчасини ҳалок бўлиши билан якунланди.

 ИШИД такфирий- террорчи  гуруҳининг айрим жангариларини  Кобул шаҳрида теракт уюштирмоқчи бўлган чоғида қуролли тўқнашув бошланганди.

Қуролли тўқнашувларда барча террорчилар -/5 нафар/, афғон хавфсизлик кучларидан 2 нафари ҳалок бўлиб шунингдек давлат ҳарбийларидан 6 нафари жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз ИШИД такфирий террорчи гуруҳи  АҚШ ҳимояти билан ҳозиргача Афғонистоннинг турли ҳудудларида террорчилик ҳужумлар уюштирган. Бу ҳужумларда шунингдек юзлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлган.

Ёрлиқ