Венесуэллада қўлга олинган АҚШлик, давлат тўнтариши пайида бўлганини тан олди
Венесуэллада қўлга олинган АҚШ фуқароси унинг бошқаруви остидаги гуруҳни бу мамлакатда давлат тўнтариши пайида бўлганига иқрор бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Венесуэллада қўлга олинган АҚШ фуқароси бу мамлакат телевидениясида Венесуэлла президени Николас Мадурони самолёт орқали АҚШга ўғирлаб кетишни режалаштиргандик деб айтди.
У шунингдек бизларга Венесуэлла аэропрорти назоратини ўз қўлимизга олишимизга дастур берилганди деб тан олди.
Венесуэлла президенти ҳам АҚШ президенти Дональд Трамп ва бу мамлакат ТИВ раҳбари Майк Помеони ушбу жиноят ортида турганига тўхталиб, Венесуэллада қўлга олинган икки нафар АҚШлик ноҳарбий судда муҳокама этилади деб изоҳлади.
Мадуро Венесуэлладаги давлат тўнтаручилар раҳбари Хуан Гуайдо билан ҳамкорликда бўлган янада 4 террорчини қўлга олинганини маълум қилди.
Кеча АҚШ ТИВ раҳбари Вашингтон давлатини Венесуэлладаги сўнгги мувафаққиятсиз давлат тўнтарувида аралашмаганини иддао қилиб, таҳдид оҳангида АҚШ Венесуэллада қўлга олинган ўз фуқароларини озод этиш учун барча абзаллардан фойдаланади деб айтди.