Россия Эронга қарши сайъ-ҳаракатини давом эттириши ҳақида Америкага огоҳлантириш берди
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эронни қурол бўйича санкцияларини узайтириш учун Американинг сайъ-ҳаракати ҳақида огоҳлантириш бериш билан бирга бу сайъ-ҳаракатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашида бўҳрон юзага келиши сабабига айланиши мумкин,-деб таъкидлади.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков пайшанба куни Россия Америка рпсмийларининг Эронга қарши қурол санкциялари ҳақида берган барча изҳоротларини таҳлил этади ва Америка давлатининг етакчи расмийларининг нуқтаи назаридан бохавардир,-деб айтди.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Москванинг позицияси маълум ва ҳеч қайси бир давлатга БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюциясияларини танлаб ёки қисман бажаришга рухсат берилмайди, -деб қўшимча қилди.
Шунингдек, Рябков Америка икки йил олдин Баржом ядровий фаолиятлар келишувидан чиқди ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюциясини поймол қилди,-деб айтди.
Россия ва Хитой Эронга қарши қурол санкцияларини узайтириш масаласига мухолифат қилди ва дипломат ва экспертларнинг айтишларича, бу икки мамлакат БМТ Хавфсизлик Кенгашида Эронга қарши қурол санкцияларини узайтириш учун Американинг таклифини вето қилишади.
Эроннинг қурол-яроқ бўйича санкциялари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюциясига асосан 2020 йил октябр ойида охирга етади.