Америка коронавирус қурбонларининг ҳақиқий сонини яширмоқда
(last modified Fri, 15 May 2020 12:00:28 GMT )
май 15, 2020 17:00 Asia/Tashkent
  • Америка коронавирус қурбонларининг ҳақиқий сонини яширмоқда

Американинг газетаси бир мақола нашр этиб, Америкада коронавирусдан қурбон бўлганларнинг ҳақиқий сонини 100 минг нафар деб эълон қилди.

Американинг Нью-Йорк Таймз газетаси Николас Христов қаламига мансуб моқалани нашр этиб, ҳар бир штатда коронавирус қурбонларининг сони бўйича йиғилган маълумотлар натижасида, шундай назарга ташланадиким, коронавирусдан ҳалок бўлганларнинг сони 83 минг нафар ўрнига 100 ёки 110 минг нафар америкаликлар ушбу беморлик сабабли ҳалок бўлишган деб ёзди. 

Бу шандай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Америка президенти Дональд Трампнинг аксар ихлосмандларининг фикрига кўра, коронавирус қурбонларига боғлиқ маълумотлар ҳақиқий статистик маълумотларга нисбатан қўпроқ эълон қилинган ва Трампнинг ўзи ҳам Твиттер саҳифасида коронавирус қурбонлари бўйича берилган айрим маълумотлар тўғри эканига шак-шубҳа қилган. 

Бу мақолада қўлга критилган натижаларга биноан, Америкада коронавирусга мубтало бўлганларнинг сони Корея, Вьетнам, Форс кўрфази, Афғонистон ва Ироқ урушида ҳалолк бўлганларга нисбатан кўпроқдир. 

ХССТ-нинг берган охирги маълумотига кўра, ҳозиргача 1,430, 653 киши Америкада коронавирус билан касалланган ва 85,234 минг киши эса ҳалок бўлишган.      

Ёрлиқ