Европада коронавирус қурбонлари сони 161 мингдан ошди
Коронавирус пандемиясининг ўчоқларидан бирига айланган Европа қитъасида, вирусдан вафот этганлар сони 161 минг нафардан ошди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Европада коронавирус қурбонлари сонини 161 мингдан ошиши билан бир пайтда, кунида касалланиш ҳолатларини камайганига қарамай, бу қитъанинг турли мамлакатлари жумладан Британия, Франция ва Италияда мубтало бўлганлар сони ошиб борган.
Кеча Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган баёниясида, мамлакатда коронавирусдан зараланганлар сонини 179 минг 737 нафарга ва қурбонлар сонини 27 минг 625 кишига етганини эълон қилди.
Олдинроқ Франция мамлакати қурбонлар сони бўйича Испанияни ортда қолдириб, вирусдан энг кўп қурбонлар қайд этилган мамлакатлар орасида 4 чи ўринга чиққанди
Италиянинг маданиятни ҳимоялаш агентлиги ҳам тарқатган хабарида мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сонини 224 минг 760 нафар дея маълум қилди.
БританиянингСоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам мамлакатда ҳозирга қадар 240 мингдан ортиқ фуқароларни коронавирусни юқтириб олгани ва вафот этганлар сонини 34 минг 466 кишига етганини эълон қилди.
Айрим ОАВ эса Британияда қурбонларнинг ҳақиқий сонини 40 минг нафардан ошганини тахмин қилишмоқда.