Евро Осиё иқтисодий иттифоқи раҳбарлари йиғилишида 8-та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди
(last modified Wed, 20 May 2020 09:35:06 GMT )
май 20, 2020 14:35 Asia/Tashkent
  • Евро Осиё иқтисодий иттифоқи раҳбарлари йиғилишида 8-та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди

Евро Осиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоконференция шаклида ўтказилган йиғилишида 8 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди.

Форс ахборот  агентлигининг хабар қилишича, Москва мезбонлигида ўтказилган бу йиғилишда Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон президенти Қосим Тўқаев,, Белорус президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон президенти  Сооранбай Жеенбеков ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян қатнашдилар.

Мазкур ҳужжатларда, ЕвроОсиё ҳамжиҳатлигининг стратегик  соҳаларини тайинлаш, Евро Осиё иқтисодий ташкилоти комиссияи масъулларини тайинлаш мехназимлардаги ўзгаришлар мажмуаси,  ташкилот аъзолари иқтисодининг асосий  тармоқлари бўйича келишув,  эркин тижорат минтақаларда солиққа тегишли келишувдаги ўзгаришлар,  Евро Осиё иқтисодий комиссиясининг йиллик ҳисоботи, тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларга оид келишувлар ҳам имзоланди.

Евро Осиё иқтисодий иттифоқи аъзолари Россия, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон мамлакатларидан иборатдир.