май 24, 2020 14:51 Asia/Tashkent
  • Венесуэлла нефт вазири Эронга миннатдорчилик билдирди

Венесуэлла нефт вазири Эрон ислом жумҳуриятини ҳимоятлари учун Теҳрон давлати ва барча эронликларга миннатдорчилик билдирди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Венесуэлла нефт  вазири  Tareck El Aissami Эрондан юборилган нефт танкерларини Венесуэлла сувларига киришидан олдин Твиттер саҳифасида  Эрон ва Венесуэлла давлатларини энергетика соҳасидаги  ҳамкорликлари ОПЕКка аъзо икки мамлакат муносабтларини яқинлаштиришидан ташқари илмий айирбошлаш ва нефт маҳсулотларини қайта ишлашда ҳам ҳамкорликларини янада ошишига замин яратди дея айтди.

Tareck El Aissami Эрон давлати ва халқига миннатдорчилик билдириб, раҳмат биродарлар" дея ёзди.

Сўнгги кунларда венесуэллалик интернет фойланувчилари испан тилидаги #GraciasIran яъне " Раҳмат Эрон" хештэгини жойлаштиришган ва АҚШ денгиз қўршови қаршисида Теҳрон ва Каракас ҳамкорликларини  олқишлашди.

Эрондан юборилган Fortune номли ёқилғи ортилган биринчи нефт танкерини Венесуэлла сувларидаги махсус иқтисодий минтақага кирган.

Вашинтон давлати 14 ой давомида  Эронни Венесуэллага бензин етказиб бериш  йўлига тўқиқлар яратишга уринмоқда.

 

Ёрлиқ