Ким Чен Ин Пхеньядаги ядровий мавзудаги йиғилишга мезбонлик қилди
Кеча Шимолий Корея раҳбарининг иштирокида Пхеньянда мамлакат ҳарибй ва ядровий потенсиалларини кучайтииш жараёнини кўриб чиқиш мавзусидаги йиғилиш бўли ўтди.
Шимолий Корея ОАВ-и йиғилишда ҳарбий таҳдидлар ҳамда қуролли кучларни кучайтириш жараёни хусусида фикр алмашилганини хабар қилди..
Хабарга асосан Шимолий Кореянинг превентив ҳарбий сиёсатини мустаҳкамлаш, қуролли кучларни мукаммал шай ҳолатга келтириш учун махсус стартегияни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Йиғилишда Шимолий Корея артиллерия бўлинмасини кучайтириш учун жиддий чоралар кўриб чиқилиши таъкидланди.
Шимолий Кореяни ядровий қуролсизлантириш бўйича Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги музокааларни тўхтатилгани ортидан бу мамлакат ҳарбий ядровий потенсиали мазусидаги йиғилиш ўтказилган.
Шу ҳолда АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Роберт О. Браян ҳарбий бир йиғилишда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни қатнашганининг муҳимлигини таъкидлаб, Шимолий Кореяни ядро дастуридан воз кечгани маъқул дея айтди.