ЖССТ: Хитой чет эл миссиясини қабул қилишга тайёр
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти масъулларидан бири Хитой давлатини коронавируснинг асли манбаи хусусида ўрганишлар олиб бориши учун Халқаро делегацияни қабул қилишга тайёрлигини билдирганини маълум этди.
Сидней морнинг Ҳеролд газеатсининг хабар қилишича, фавқулодда ишлардаги ЖССТ ташкилоти директори Майкл Роян Хитойни бу ташкилот билан кундалик алоқалари ва ҳамкорликларини олқишлаб, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва дунёни кўп давлатлари коронавируснинг асли келиб чиқиши манбаини ўрганиб чиқишини истайдилар деб изоҳлади.
ЖССТнинг ушбу масъули, коронавирус манбасини аниқлаш хусусидаги ўрганишлар ўтказиш тўғрисидаги таклифларига Пекин давлатининг ижобий жавобига хурсандчилик билдириб, Хитой бу хусусда очиқ позиция тутган деб қўшимча қилди.
Роян ўз сўзларида албатта ҳозиргача бу гуруҳни қачон Пекинга жўнатилиши маълум эмас, аммо яқин келажакда ижро этилишга умид қиламан деб аниқлик киритди.
АҚШ давлат масъуллари ҳардоим коронавирусни Хитойнинг Ухан провинцияси лабораторияларида ишлаб чиқарилганини иддао қилишмоқда.
Вашингтон давлати шунингдек ЖССТни бу масалада ўрганишлар ўтказишни кечиктириш ҳамда хитойликлар билан ҳамкорлик қилишда айбламоқда.
Аммо Хитой масъуллари ва ЖССТ бу айбловларни рад этб келмоқда.