Трамп Россия билан "янги ядровий" келишувни имзолашга тайёр эканини маълум қилди
(last modified Fri, 05 Jun 2020 10:28:28 GMT )
июн 05, 2020 15:28 Asia/Tashkent
  • Трамп Россия билан

Америка президенти Вашингтон одатдагидек ўз мажбуриятларини бузишига қарамай Россия билан янги "ядровий битимни " имзолаш учун тайёрлигини маълум қилди.

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка президенти Дональд Трамп хавфсиз ядровий келишувни хоҳлайди, чунки бу мавзў дунёнинг энг катта мушкулоти саналади,-деб айтди. 

Дональд Трамп  2019 йили август ойида Американи  (INF) қисқа ва ўрта масофада учадиган келишилган келишувдан чиқарди ва Россиянинг жиддий аксиламал кўрсатиши билан юзмаюз бўлди. 

Америка ва Россия ўртасидаги охирги ядровий қуролларни назорат қилиш шартномаси "янги старт" шартномаси ҳисобланадиким, Вашингтон ҳозиргача уни узайтиришдан ўзини тиймоқда. 

Бу келишув 2010 йил апрел ойида Вашингтон ва Москва ўртасида стратегик қурол-яроқларга чеклов қуйиш ва уни камайтириш мақсади билан имзоланди ва агар Америка уни узайтириш учун розилик бермаса, унда 2021 йили бу шартнома охирга етади. 

Россия Америкага "янги старт" шартномасини узайтирмаслиги тўғрисида огоҳлантириш берди. 

Ёрлиқ