Minneapolis шаҳар кенгаши полицияни тарқатиб юбориш учун овоз бермоқда
АҚШ полицияси томонидан қоратанли фуқарони қатл этилганидан кейин, Миннеаполис шаҳар кенгаши бу шаҳар полициясини тарқатиб юбориш пайида эканлигини маълум этди.
АҚШнинг Минессота штати Minneapolis шаҳри кенгаши раиси Лиза Бандер СИ ЭН ЭН телеканалига берган интервьюсида, мазкур кенгашни полиция тизилмасини ислоҳ этиш ва янги лойиҳаларини истайди деб таъкидлади.
Бандер ўз сўзларида, Миннеполис шаҳри кенгаши жомеа хавфсизлигини таъминлаш учун полицияни тарқатиб юбориш ва янги модел асосида ўз жомеасини қайта қуриш пайидадир деб изоҳлади.
Яқинда ЭН БИ СИ Нюс канали Миннеполис шаҳри полициясидан олинган маълумотларга таяниб, полиция кучлар айрим фуқароларни ҳушидан кетказишади ва сўнгги 5 йил ичида 44 нафарни уриб ва босим ўтказиш орқали уларни ҳушидан кетказишган деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларда АҚШнинг турли шаҳарларида полицисини ирқий камситишига қарши кенг қамровли намойишлар ўтказишмоқда.