ЖССТ: дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i52782-ЖССТ_дунёда_коронавирус_билан_боғлиқ_вазият_тобора_мураккаблашмоқда
ЖССТ бутун дунёда коронавирус пандемиясига боғлиқ вазиятни тобора ёмонлашиб бораётганини эълон қилди.
(last modified 2020-06-09T10:41:50+00:00 )
июн 09, 2020 12:47 Asia/Tashkent
  • ЖССТ: дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда

ЖССТ бутун дунёда коронавирус пандемиясига боғлиқ вазиятни тобора ёмонлашиб бораётганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча ЖССТ бош котиби Тедрос Адҳаном Женевада ўтказилган интернет орқали конференция жараёнда,  Европада вазиятни яхшиланаётганига қарамай,  Халқаро миқёсида коронавирус пандемиясига боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз,  расмий маълумотларга биноан, ҳозирга қадар бутун дунёда коронавирусга мубтало бўлгнлар сони 7 миллион 149 минг 272 кишига етди.

 Шунингдек бу вирусдан бутун жаҳонда 407 минг 511 киши вафот этган.

ЖССТ  бундан олдин ҳам  коронавирус вазиятида жорий қилинган чекловларни бекор этилиши  пандемиясининг иккинчи тўлқинини бошланиши тўғрисида огоҳлантирмоқда.