Жанубий Корея хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказди
Жанубий Корея миллий хавфсизлик кенгаши Шмимолий Кореянинг икки Корея ўртасидаги алоқаларни тўхтатиш ва чегара шаҳрида Жанубий Корея билан маданият дастури фаолиятини тўхтатишга асосланган таҳдидларига кўрсатган аксиламалида, фавқуллода йиғилиш ўтказди.
Жанубий Кореянинг Ёнҳоп ахборот агентлиги, бугун мамлакат президентлик саройи наттоғи Канг Мин Сионг Шимолий Кореянинг сўнгги таҳдидарига кўрсатган аксиламалида, Сеул хавфсизлик етакчи масъуллари миллий хавфсизлик кенгаши раиси бошчилигида фавқулодда йиғилиш ўтказишди ва Пхеньян давлати ва Шимолий Корея раҳбарини ўтмишда имзоланган келишувга риоя қилишга чақирдилар деб айтди.
Аввалроқ Шимолий Корея Сеулни Пхенян ҳукуматига қарши варақалар тарқатиши ҳақидаги огоҳлантиришига эътибор бермагани сабаб, жанубий қўшниси билан барча алоқаларини узган эди.
Шимолий Корея раҳбарининг синглиси Ким Ё Чжон ҳам бугун тарқатган баёниясида, Kaye Sung чегара шаҳридаги Жанубий Корея билан маданий идора фаолиятини бутунлай тўхтатилганини хабар қилди.
Шимолий Корея раҳбарининг синглиси шунингдек, Сеул давлати Пхеньянга қарши фаолиятларни тўхтатмаганида Шимолий Корея ҳам 2018 чи йилда Жанубий Корея билан имзолаган ҳарбий келишувни тугатади дея эълон этди.