Дональд Трамп АҚШ полицияси соҳасини ислоҳ қилиш дастурини имзолади
(last modified Wed, 17 Jun 2020 10:08:07 GMT )
июн 17, 2020 15:08 Asia/Tashkent
  • Дональд Трамп АҚШ полицияси соҳасини ислоҳ қилиш дастурини имзолади

АҚШда ирқчиликка қаши кенг қамровли эътирозлар билан бир пайтда, Трамп полиция системасини ислоҳ қилиш дастурини имзолади.

Ассошейтед пресс тарқатган хабарга кўра,  АҚШда ирқичликка қарши норозилик намойишлар ҳамда  эътирозчиларга қарши полициянинг ваҳшиёна ҳужумларидан ҳафталар ўтиб бориши билан  кеча мамлакат презиндети Дональд Трамп  бу мамлакат полицияси кучлари ишларида ислоҳотлар ўтказиш фармони чиқаради.

Трамп бу дастурни имзолаш чоғида  мамлакатдаги ирқчилик, ирқий  камситишилар ҳамда АҚШ полициясини қоратанлиларни қатл этишига ишора этмади.

АҚШ президенти фармони полиция ҳатти-ҳаракатини яхшилаш мақсадида эканлиги  ва унинг бир қисми полициянинг нотўғри амаллари ва гумондор шахсларга нисбатан зўровонликлари тўғрисидаги  маълумотлар базасини яратиш билан боғлиқ эканлиги айтилади.

Трамп  мазкур дастурига тўхталиб, полиция зўровонликлари ва шафқатисизикига қарши чиққан эътирозчиларни ишонтириш ва қондиришга умид қилди.

Аммо АҚШ демократлари Трамп дастурини ноаниқ ва заиф эканлигини таъкидлаб,  бундай ислоҳотлар  полиция зўровонлиги ва АҚШлик қоратанли фуқароси Жорж Флойдни  қатл этишга қарши чиқққан эътирозчилар талабаларига мос эмас ва тўғри келмайди деб эълон этдилар.

АҚШ намояндалар мажлисининг демократ раиси Ненси Пелоси  бу фармонни имзоланганидан кейин,  Трамп уни ижро этилишга дастур берган масала нозарур ва камчиликка эгадир деб айтди.