июн 18, 2020 13:45 Asia/Tashkent
  • АҚШ космик мудофаа стратегияси тўғрисидаги ҳужжатни нашр этди

АҚШ Мудофаа вазирлиги мамлакат космик мудофаа стратегиясини нашр этиб, иттифоқчиларидан кўмак олиши билан космосда Хитой ва Россия фаолиятларини чеклашга ваъда берди.

Франция ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп  ўтган декабр ойида, Америка армияси космик кучлари  марказини ташкил этилганини эълон этиб, ундан кейин  АҚШнинг космик мудофаа стратегияси ҳужжатини нашр этди.

Ҳужжатда шунингдек, Хитой ва Россия давлатлари космик фаолиятлар, имкониятларини ижро этиш, синовлар ва бу соҳани кенгайтиришаётгани сабаб,  энг буюк стратегик таҳдидларни вужуддга келтиришган деб иддао қилди.

Ҳужжатда келтирилишича,  Хитой ва Россия давлатлари космик фаолиятларида, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини ҳарбий таъсирини камайтириш учун  фазони миллатаристик мақсадларда  фойдаланишмоқда.

АҚШ космик мудофаа стратегияси ҳужжатида Вашинтон  космосда устунликни сақлаш айниқса  GPS сунъий йўлдошлашни сақлашни истайди деб таъкидланган.

Яқинда АҚШ космосда ўрганишлар дастурини қайта бошлаб,  сўнгги даҳада илк марта  хусусий бир компаниянинг космик корабли орқали икки космонавтни Халқаро космик станцияларига чиқарди.

  •  

 

 

Ёрлиқ