Эрон дунёдаги афғонистонлик қочқинларнинг энг буюк мезбонидир
(last modified Sun, 21 Jun 2020 09:56:38 GMT )
июн 21, 2020 14:56 Asia/Tashkent
  • Эрон дунёдаги афғонистонлик қочқинларнинг энг буюк мезбонидир

Афғонистоннинг миграция ишлари вазирлиги тарқатган баёниясида, Эрон ислом жумҳуриятини 2,5 миллион Афғонистон қочқинларни мезбонлик қилиши билан дуёнда бошпана изловчи ва муҳожир афғонларнинг энг йирик мезбони эканлигини таъкидлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистоннинг миграция ишларидаги вазирлиги шунингдек  дунёда 6,5 миллион афғонистонликларни қочқинликка юз тутгани ва улардан  2,5 миллион нафари Эронда ва 2,4 миллиони  Покистонда  яшамоқда деб изоҳлади.

Афғонистоннинг Миграция вазирлиги наттоғининг ўринбосари, Ризо Боҳир  қарийб 500 минг афғонистонликлар Европа мамлакатларида, 500 минг нафари АҚШ ва Австралия ва 500 минг нафари ҳам БААда эканлигини таъкидлади.

Афғонистннинг Миграция вазирлиги наттоғи ўринбосари ўз сўзларида,  Афғонистоннинг турли минтақаларида тўқнашувлар, нотинчликлар ва урушни давом этиши сабаб,  ўн минглаб нафар мамлакат ичкрасида қочқинликка юз тутишган.

Бундан олдин  ички уруш ва тўқнашувлар туфайли мамлакат ичкарисида қочқинликка юз тутган афғонистонликлар сони 600 минг дея хабар қилинганди.

 

Ёрлиқ