Халқаро амнистия ташкилоти: Риёз аёллар ҳуқуқини ҳимоя этувчи фаолларни қийноққа солишни тўхтатиши керак
(last modified Fri, 26 Jun 2020 10:13:17 GMT )
июн 26, 2020 15:13 Asia/Tashkent
  • Халқаро амнистия ташкилоти: Риёз аёллар ҳуқуқини ҳимоя этувчи фаолларни қийноққа солишни тўхтатиши керак

Халқаро анистия ташкилоти бир баёния нашр этиб, Саъудия Арабистонидан қамоқхоналарда аёл фаолларининг ҳуқуқлари поймол этиш ва уларни қийноққа солишни тўхтатишга чақирди.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Халқаро амнистия ташкилоти пайшанба куни нашр этган бир баёниясида, Саъудия Арабистонида ҳибсга олинган аёл фаолларини шарт-шароитсиз озод этишга чақирди. 

Халқаро амнистия ташкилоти қамоқхоналардаги айрим аёл фаъоллари қийноққа солиш ва жинсий озор -азият бериш ҳолатига гирифтор ёки ӯзоқ муддат якка тартибдаги камерада ҳаёт кечиришади, деб эслатиб ӯтди.

Халқаро амнистия ташкилотининг айтишича саудиялик расмийларнинг иддаоли ислоҳотлари инсон ҳуқуқларининг фаъолларини "Ваҳшийликча бостириш" ва "Инсон ҳуқуқларини поймол этиш" учун хаспӯшлаши мумкин эмас.

Саудиялик хавсизлик кучлари 2018 йил май ойида, арабистонлик бир неча фаъол аёлларни эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенг бӯлишини талаб қилганлари сабабли ҳибсга олди.

Кӯпгина Халқаро ташкилотлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ташкилоти, шу жумладан инсон ҳуқуқларини назорат этувчи ташкилот ҳам ҳозиргача бир неча марта Арабистонда инсон ҳуқуқлари фаъолларини қамоққйа олиш, уларни ӯлим жазосига маҳкум этиш, шунингдек сӯз эркинлигини бостириши боис танқид қилган эди.

Бу ташкилотларнинг эътироф этилишича, Саудия режими дунёда инсон ҳуқуқларини поймол этувчи энг асосий мамлакатлардан биридир.

 

Ёрлиқ