Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 10 миллион нафардан ошди
(last modified Sun, 28 Jun 2020 06:20:25 GMT )
июн 28, 2020 11:20 Asia/Tashkent
  • Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 10 миллион нафардан ошди

Worldometers сайтининг хабар қилишича, бутун жаҳонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 10 миллиондан ошган ва инфекция илгаригидек тез суръат билан тарқалмоқда.

Дунёда коронавирусдан қурбон бўлганлар сони ҳам  500 минг нафарга яқинлашиб сўнгги маълумотларга асосан 499 мингга етган.

АҚШ илгаригидек  2 миллион 57 минг касалланганлар билан дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари бўйича етакчилик қилмоқда. Шу тартибда  дунёда коронавирусга чалинганлардан 25 фойизи  АҚШ мамлакатига тўғри келади.

АҚШда бу вирусдан қурбон бўлганлар сони илгаригидек тез суръат билан ошиб бормоқда ва бу мамлакатда ҳозирга қадар 128 минг киши коронавиурсдан қурбон бўлган.

АҚШдан ташқраи , Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Англия, Испания, Перу , Чили, Италия ва Эрон касалланганлар сони бўйича кейинги ўринларда жойлашган.

Жума куни Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё аҳолисининг 90 фойизини илгаригидек коронавиурсдан зарадланиш  таҳдид қилаётганини қўшимча қилди. 

Ёрлиқ