Россияда собиқ украина футболчи ҳибсга олинди
(last modified Tue, 07 Jul 2020 05:42:47 GMT )
июл 07, 2020 10:42 Asia/Tashkent
  • Россияда собиқ украина футболчи ҳибсга олинди

Россия федерал хавфсизлик идораси собиқ украиналик бир футболчини Киев манфаатида жосуслик қилиш бир лойиҳада иштирок этгани айблови билан қўлга олди.

ТАСС ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия федерал хавфсизлик идораси (ФСБ) маъмурлари Москва полицияси ҳамкорлигида Украинанинг собиқ футболчиси Василенко Василий Ивановични жосус сифатида аниқлаб, қўзлга олишди. 

Бу хабарга кўра, Иванович ҳозирда Москванинг изоляторларидан бирида сақланаяпти ва Россия федерал хавфсизлик идораси унинг жиноий ишини текшириш билан шуғулланмоқда. 

Собиқ украиналик футболчи 2019 йил октябрь ойида ҳам тақиқланган моддаларни олиб юрганликда айбланиб  ҳибсга олинган эди. 

 

Ёрлиқ