Хавфсизлик кенгаши Суриянинг шимол-ғарбига ёрдам юбориш жараёнини тасдиқлади
БМТ Хавфсизлик кенгаши бир томондан Россия ва Хитой, иккинчи томондан Ғарб мамлакатлари ўртасида уч кун давом этган тортишувлардан сўнг бир йил давомида Боб-ул Ҳаво орқали Суриянинг шимолий-ғарбий минтақасига ёрдам юбориш жараёнига розилик берди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, овоз бериш жараёнида Хавфсизлик Кенгашининг 12-та аъзоси бу резолюцияга ижобий овоз беришди ва учта бошқа аъзо эса бетараф қолди, шу жумладан Доминикан республикаси ҳам.
Ўтган кунлар давомида Белгия ва Германиянинг таклиф этган резолюцияси Хитой ва Россия томонидан икки марта вето қилинди ва Сурияга кумак жўнатиш учун Россиянинг резолюцияси ҳам ғарбликларнинг мухолифати билан тасдиқланмади.
Охири бу можаролар шанба куни бир натижага еришди. Россия ва Хитой бетараф қолиш билан Суриянинг шимолий-ғарбий минтақаларига кўмак жўнатиш жараёни ҳозирги кунда кўмакларнинг 80 фоизи жўнатиладиган Бобул-Ҳаво чегара постидан юборилишига розилик берди.