Лавров ва Помпео қурол-яроқларни назорат қилиш ҳақида телефон орқали сўҳбатлашди
(last modified Tue, 14 Jul 2020 12:25:49 GMT )
июл 14, 2020 17:25 Asia/Tashkent
  • Лавров ва Помпео қурол-яроқларни назорат қилиш ҳақида телефон орқали сўҳбатлашди

"Янги Старт" келишуви муддатини узайтириш учун Вашингтон бош тортиши натижасида Америка ва Россия ташқи ишлар вазирлари аслаҳаларни назорат қилиш ҳақида ўзаро сўҳбат қилишди.

Ирна ахборот агентлигининг Россия ташқи ишлар вазирлигига таяниб, тарқатган хабарига кўра, Россия ва Америка ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Майк Помпео телефон орқали қилган сўҳбатларида Россия таклифи билан Хавфсизлик Кенгашидаги доимий бешта аъзо раҳбарлари саммитининг муқаддимаси ҳамда сиёсий ва ҳарбий масалаларда Вашингтон ва Москва ишчи гуруҳининг келаси йиғилиши билан боғлиқ стратегик барқарорликни таъминлаш ҳақида фикр алмашдилар. 

Лавров ва Помпео айрим митақалар, айниқса Афғонистон, Ливия, ва Суриядаги низоларни бартараф этиш  хусусида ҳам гаплашиб олишди. 

Америка Россияга қарши турли санкциялар  жорий этганким, Москванинг жиддий аксиламал кўрсатиши сабабига айланган. 

Охирги ҳафталар давомида Американинг "очиқ осмон" келишувидан чиқиши сабабли Вашингтон ва Москва ўртасидаги ишончсизлик кучайган.

Ёрлиқ