Россияда ИШИД террорчи гуруҳининг 5 нафар аъзоси қўлга олинди
Россия федерал хавфсизлик ташкилоти ўтказилган ҳарбий бир амалиётда Россиянинг жанубида жойлашган Ростов минтақасида ИШИД террористик гуруҳининг 5 нафар аъзоси ҳибсга олинганини эълон қилди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Россия ФСБ ташкилоти сешанба куни бир баёния нашр этиб беш нафар россиялик ва бир нафари Марказий Осиё мамлакатларининг фуқароси бўлмиш ИШИД террористик гуруҳининг олти нафар террористини қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Россиянинг ФСБ ташкилоти улар тиббий ва таълим бериш марказларида олдиндан режалаштирилган террористик амалиётлар ўтказиш ва полиция маъмурлари ҳужум қилишни мақсад қилишган эди, деб эълон қилди.
Олтинчи шахсни қўлга олиш бўйича амалиёт давомида террорчилар раҳбари Хавфсизлик кучларига дуч келган заҳоти портловчи мосламани портлатиб ўз жонига қасд қилди, аммо бошқа беш киши қўлга олинди.
Россия ФСБ хизмати Россия амалдорлари ва тинч аҳолига ҳеч қандай зарар етказилмаганини айтди.
Қидирув жараёнида қўл гранатаси, ўқ дорилар ва наркотик моддалар топилди.
Яқинда Россия Хавфсизлик кучлари ўтказган махсус операция давомида Москва атрофида ИШИД террорчи гуруҳига аъзо бўлган 7 нафар террорчини ҳибсга олган эди.