БМТ фуқаролик ҳаво хавфсизлиги зарурлигини таъкидлади
БМТ Бош котибининг матбуот котиби Америка самолётлари томонидан Эрон йўловчи самолётларининг таъкибланиши ҳодисасига жавобан фуқаролик ҳаво транспортининг хавфсизлиги ҳама томонидан бажарилиши керак, деб айтди.
Ирна ахборот агентлиги хабарига кўра, БМТ Бош котиби матбуот котиби Стивен Джюаррик жума куни БМТ АҚШ қирувчи самолётларининг Эрон йўловчи самолётига таҳдид солгани тўғрисида тўлиқ маълумот олмаганини таъкидлаш зимнида, фуқаролик авиациясининг хавфсизлигини таъминлаш БМТ-нинг ҳар доимги ва умумий позициясидир,-деб қўшимча қилди.
Хабар манбаларига кўра, пайшанба оқшомида АҚШ-нинг иккита қирувчи самолёти Сурия осмонида Моҳон компанияси йўловчи самолётини таъқиблаган ва парвоз пайтида баъзи йўловчиларга жароҳат етказган.