июл 27, 2020 11:31 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина президентлари кескинликни камайтириш учун телефон орқали сўҳбатлашди

Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский якшанба куни кечқурун ушбу мамлакатнинг шарқидаги бўҳрон ҳақида телефон орқали сўҳбат қилишди.

Путин ва зеленский телефон орқали ушбу сўҳбатда Украина шарқида жойлашган Донбассда (Луганск ва Донецк минтақалари)оташкесимни барқарор этиш учун тасирчан сайъ-ҳаракатларни амалга ошириши зарурлигини таъкидлашди. 

Кремль ўз баёнотида, Россия ва Украина президентлари телефон орқали ушбу сўҳбатларида, Минск алоқа гуруҳи доирасидаги ҳаракатларни кучайтиришга шунингдек, Нормандия раҳбарлари томонидан чиқарилган қарорларни бажаришга чақирдилар. 

ТАСС ахборот агентлигига кўра, телефон орқали бу сўҳбат украиналик томонларнинг ташаббуси билан амалга оширилди.

Украина 2014 йил апрел ойидан бошлаб уша вақтдаги ҳукуматга қарши Ғарбга мойиллик кўрсатадиган гуруҳларнинг давлат тунтарувларидан кейин Донецк ва Луганскнинг шарқидаги минтақаларда мухолифлар ва давлат ўртасида юз берган тўқнашувлар саҳнасига айланган. Ушбу минтақада низоларни баратараф этиш учун Украина давлати ва мухолифлари 2014 йил сентябрь ойида Минск оташкесим келишувига имзо қуйган эдилар. 

Ёрлиқ