Афғонистон ва Покистон чегараларида содир бўлган тўқнашувларда 22 киши ҳалок бўлди
Покистон ва Афғонистон чегараларида юз берган тўқнашувларда 22 нафарни ҳалок бўлгани тасдиқланди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилояти волийси Ҳаётуллоҳ Ҳаёт Покистон чегара кучларининг ҳужумларида Spin Buldak чегара шаҳридаги яшаш манзилларга снарядлар тегди ва 15 нафар афғонистонлик тинч аҳоли улар жумласидан болалар ва аёллар ҳалок бўлиб 80 киши ҳам жароҳатланди деб эълон этди.
Покистон томони ҳам Афғонистон чегарачилари билан тўқнашувларда 7 нафар покистонликни ҳалок бўлгани ва 31 нафарни яраланганини маълум этди.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги қуролли тўқнашувларга қарши кўрсатган аксиламалидаги баёнотида Покистон томонини ҳар қандай ракета ҳужумарига қаттиқ жавоб қайтаришини эълон қилди.
Покистон ТИВ раҳбари Шоҳ Маҳмуд Қурайший ҳам Покистон армиясини ўзини ҳимоя қилиш ҳаракатларини давом эттиришади деб иддао қилди.
Афғонистон ТИВ-и Покистон томонидан амалга оширилган ракета ҳужумларини қоралаб, бу ҳужумлар сабабчиларини аниқлаш учун ўрганишлар ўтказишини сўради.