Белорус оппозицияси раҳбари мамлакатдаги норозилик намойишларни тўхтатишга чақирди
Белорус давлати оппозицияси раҳбари кўча -хиёбонлардаги барча норозилик намойи шларни якунланишини қўллаб- қувватлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Литвияга кетган Белорус давлати оппозицияси раҳбари Светлана Тихановская Ютубда тарқатилган видеомурожаатида, давлат мухолифатини майдонлар ва кўча хиёбонлардаги эътирозларни тўхтатишга даъват этди.
Тихановская ўз суҳбатида халқни оқилона ва қонунга мувофиқ ҳаракат қилишларини сўради.
Шунингдек, кеча бугун Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули тарқтаг баёнотида Белорусдаги ички кузатувчиларнинг таъкидлашича, бу мамакатдаги сайлов жараёни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатганидек Халқаро стандартларга жавоб бермади деб эълон этди.
Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Боррель шунингдек Минск давлатини бир кишининг ўлимига сабаб бўлган, Миснк давлатининг номуносиб ва йўл қўйиб бўлмайдиган зўравонликларини қоралаб, сайловлардан кейинги норозликларида ҳибсга олинганларнинг барчасини зудлик билан ва сўзсиз озод қилишга чақирди.
Белорусда ўтказилган президентлик сайловларни якунлангани билан бу мамлакатда кенг- қамровли эътирозли намойишлар бошланди. Сайлов натижаларига қарши чиққан эътирозчилар ва полиция кучлари ўртасида юз берган тўқнашувда ҳозиргача 2 киши ҳалок бўлиб ўнлаб нафар жароҳатланган ва минглаб шахслар ҳам қўлга олинган.
Белорус президентлик сайловларининг дастлабки натижаларига асосан Лукашенко 80 фойиз овозларни касб этиши билан қайта бу мамлакат президенти бўлди.