август 20, 2020 14:02 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти Ғарб давлатларини огоҳлантирди

Афғонистон президенти баъзи Ғарб раҳбарларини Толибоннинг хавфли асирларини озод қилиш оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.

Ориё нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ашраф Ғани "British Times" Толибон гуруҳининг ўта  хавфли 400 нафар асирларини озод қилиш масаласига тўхталиб, Ғарб мамлакатлари раҳбарлари шу жумладан АҚШ уларнинг озод этилиши оқибатлари учун жавобгардир де айтди. 

Афғонистон президенти ўз сўзларида агар ушбу хавфли толиблар озод қилиниб, яна мамлакат жамияти орасида жиноятларкўапйса,  Ғарб жавобгар бўлади деб изоҳлади.

Афғонистон ҳукумати хавфли деб ҳисоблаган ва тақдирини Лоя Жиргага қолдирган Толибоннинг қолган маҳбуслари орасида 150 дан ортиқ гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи шахслар борлиги айтилади. Лоя Жирга эса 400 нафарни озод қилиниши ҳимоя қирган.

Афғонистон ҳукумати шу кунгача улардан 80 нафарини озод қилди. Аммо қамоқхонада ҳали ҳам 300 нафари қолган, аммо мамлакатлани қаршилиги сабаб Толибон  маҳбусларнинг озод этилиши тўхтаб қолган.

Яқинда Франция ва Австралия Афғонистон ҳукуматини террорчи маҳбусларни  озод қолмасликка чақирди.

Шу билан бирга АҚШ расмийлари афғонлароро музокараларни иложи борича тезроқ бошлашни ва тлолиблар асиларини озод қилишни тезлаштиришни талаб қилмоқда.

 

Ёрлиқ