Россия ва Суриянинг қўшма амалиётларида ўнлаб террорчи йўқ қилинди
Суриядаги Россия ҳарбий кучлари наттоғи Россия -Сурия армиясининг қўшма операциялари жараёнида ўнлаб террорчиларни нобуд этилганини хабар қилди.
Суриядаги Россия ҳарбий кучлари наттоғи сўзларига таяниб, РИА Новостининг бугунги хабарига кўра, Россия ва Сурия ҳарбий самолётлари, артиллерия ва махсус кучлари томонидан ўтказилган амалиётлар натижасида 327 террорчи ҳалок бўлиб, уларнинг 134 бошпанаси ва 17 кузатув марказлари йўқ қилинди
Бу ҳарибй амалиётда террорчиларнинг 7 тажҳизот омборлари, ер тўлаларидаги 5 та ўқ -дори омборлари ҳам нобуд этилган.
Сурия армияси Россия қўшинлари билан биргаликда 18-24 август кунлари кенг кўламли аксилатеррор амалиётлар ўтказишди.
Суриядаги Россия ҳарбий кучлари наттоғи шунингдек Сурияда ҳарбий маслаҳатчиси сифатида хизмат қилаётган Рссия армияси генералини 18 август куни террорчилар томонидан ўрнатилган бомбани порталаганида ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Россия армиясининг ушбу масъули шунингдек, Суриянинг марказий минтақасида террорчилик ҳаракатларни кўпайганлигини таъкидлади.