Россия НАТО билан қуролланиш пойгасида қатнашишни истамайди
(last modified Sun, 06 Sep 2020 05:43:16 GMT )
сентябр 06, 2020 10:43 Asia/Tashkent
  • Россия НАТО билан қуролланиш пойгасида қатнашишни истамайди

Россия мудофаа вазири, НАТО авиация орқали жосуслик ҳаракатларни жавом эттираётганини таъкидлаб, бу ташкилот ҳарбий машқларни камайтииш тўғриисдаги Москва таклифини рад этганини қўшимча қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, бугун Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўз сўзларида, Москванинг қуролланиш пойгасида қатнашиш истаги йўқ, аммо НАТОнинг дўстона бўлмаган ҳаракатлари туфайли биз жанговар имкониятлариимзни ортиришга мажбур бўлганмиз деб айтди.

Шойгу ахборот конференция жараёнида  мудофаани кучайтириш бўйича махсус ҳатти-ҳаракатларни тадбирлар миқёси жиҳатидан чекланганганлиги ҳамда модерн ҳарбий хавф- хатарга тегишли бўлганини изоҳлади.

Россия мудофаа вазири ўз сўзларида  Москванинг коронавирус эпидемияси вазиятида  ҳарбий машғулотларни камайтириш учун НАТОга қилган таклифига тўхталиб, НАТО ушбу мурожаатга манфий жавоб берди дея таъкидлади.

Россия мудофаа вазирлиги бир неча маротаба Россия икки томон муносабатларини янада кескинлашишини олдини олиш учун қўшма ҳатти -ҳаракатлар хусусида келишиб олиш таклифи билан чиққан.