Россия Белоруссияга қарз беради
Россия президенти Белоруссияга 1,5 миллиард доллар кредит ажратишга рози бўлди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Сочи шаҳрида Россия президенти Владимир Путин ва Белоруссия президенти Александр Лукашенко учрашиб, музокара қилдилар.
Учрашув давомида Путин Белоруссияга 1,5 миллиард доллар миқдорида кредит беришни қўллаб қувватлади.
Путин шунингдек Лукашенконинг конституцияга ўзгартириш киритиш режаларини олқишлади.
Путиннинг қўшимча қилишича, Белоруссиқя ҳукумат вазиятни тинч ва ташқи босимиз диалог орқали ҳал қилиши ва мухолифат билан умумий қарорга келиши зарур.
У ўз сўзларида Россия-Белоруссия мудофаа соҳасидаги ҳамкорлиги давом этишини таъкидлади.
9-август куни бўлиб ўтган, Белоруссия президентлик сайловларининг олтинчи раундидан ва амалдаги президент Лукашенконинг қайта сайловда ғалаба қозонганини эълон этилганидан сўнг, опозиция раҳбари Светлана Тихановская тарафдорлари мамлакат кўчаларига чиқиб сайловлар натижаларига қарши кенг -қамровли норозилик намойишлар ўтказишмоқда.