Марк Эспер: Хитой ва Россия "ҳалокатли" сунъий йўлдошлар билан жиҳозланган
АҚШ мудофаа вазири, Хитой ва Россия хавфли сунъий йўлдошлар билан жиҳозлангани шу сабаб космос ҳарбий майдонга айланганини даъво қилди.
Факс нюс хабарига кўра, АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер ўз сўзларида Хитой ва Россияда " ҳалокатли сунъий йўлдошлар " мавжуд ва энди космос тинч майдон эмас дея даъво қилди.
АҚШ аввалроқ Россия ва Хитойни космосни ҳарбийлаштиришга уринишда айблаганди. АҚШ президенти Дональд Трамп декабрь ойида ўз таъбири билан космосда жойлаширилган қурол- яроқлардан АҚШни мудофаа қилишдаги Вашингтоннинг саъй-ҳаракатлари деган иддаолар билан АҚШ космик кучлари бўлинмасини ташкил этди.
Олдинроқ АҚШ ҳаво кучлари космик қўмондонлиги раҳбари Россия АҚШ сунъий йўлдошлари ва унинг иттифоқчилари учун хавф туғдириши мумкин бўлган қурол хусусиятларига эга ракетани учирганини даъво қилганди.
Ушбу даъволар ортидан Россия давлати АҚШ масъуллари иддаоларини рад этиб, АҚШнинг ўзи космосда милитаристик ҳаракатларни давом эттирмоқда деб эълон қилди.
Яқинда Россия ТИВ-и АҚШнинг космосдаги ҳарбий доктринасини қаттиқ танқид қилди.
Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова ҳам АҚШнинг космосдаги тажовузкорлик доктринаси бошқа сайёралар устунликка эришишга қаратилан бўлиб, АҚШ буни ҳарбий арса сифатида билади. Россия эса космос ва космосни ўрганишдан тинч мақсадларда фойдаланишни хоҳлайди ва ҳукмронлик қилиш пайида эмас деб эълон қилди.