Озарбойжон республикаси қуролли кучлари шай ҳолатга келтирилади
(last modified Mon, 21 Sep 2020 08:20:41 GMT )
сентябр 21, 2020 13:20 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон республикаси қуролли кучлари шай ҳолатга келтирилади

Озарбойжон республикаси мудофаа вазири, Арманистоннинг ҳарбий ҳаракатлари тўғрисида маълумот топилганидан сўнг, Озарбойжон қуролли кучларини, шай ҳолатга келтирилишини буюрди.

Қафқоз ҳақиқатлари сайтиниг хабар қилишича, Озарбойжон республикаси мудофаа вазири Зокир Ҳасанов мамлакат армияси қўмондонлари билан ўтказилган консултатив учрашувида қабул қилинган маълумотларга ва Арманистон кучларини сафарбар қилиш ва хорижий кучларни  жалб қилиш дастурларига  эътибор бериб, душман айрим кескинликларни келтириб чиқариш пайида бўлани яққол маълум бўлмоқда деб қўшимча қилди.

Генерал Ҳасанов шунингдек, Озарбойжон қуролли кучларни шай ҳолатга келтириш зарурлигига тўхталиб, ушбу вазиятни ҳисобга олган ҳолда бизнинг кучларимиз ва воситаларимиз нафақат олдини олиш, балки профилактика тадбирларини амалга оширишга ҳам тўлиқ тайёр бўлиши керак деб қўшимча қилди.

Сўнгги пайтларда Армнистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида чегара масалалари бўйича зиддиятлар яна кўтарилди ва бу орада баъзи хорижий давлатларнинг аралашуви бу кескинликни янада кучайтирди.

Тоғли Қарабоғ минтақаси бўйича Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги зиддият 1988 йилда бошланиб, 1991 йилда ҳарбий можарога айланди  натижада Тоғли Қарабоғ вилояти ва унга қўшни етти шаҳар Арманистон кучлари назорати остига ўтди.

 

Ёрлиқ