АҚШ ҳукумати Бостон марафони ҳужумичисига чиқарилган ҳукмни кўриб чиқилишини сўрамоқда
(last modified Wed, 07 Oct 2020 10:43:34 GMT )
октябр 07, 2020 15:43 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳукумати Бостон марафони ҳужумичисига чиқарилган   ҳукмни кўриб чиқилишини сўрамоқда

АҚШ Адлия вазирлиги Олий суддан Бостон марофонида бомба қўйган шахсга нисбатан ўлим жазо ҳукмини қайта тиклашини сўраган.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун АҚШ Адия вазирлиги  Олий судга юборган мактубида  аппеляция судининг  Бостон марафони ҳужумчиси Жохар Царнаевга нисбатан чиқарилган ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги  қарорини нотўғри эканлиии таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз АҚШнинг суди Царнаевга нисбатан ўлим жазосини қайта кўриб чиқилиши учун бошқа суд жараёнини ўтказилишини сўради.

Шуннгдек ушбу суд Бостондаги портлашларни ташкил қилган шахсга нисбатан бошқа турдаги жазоларни кўриб чиқилишини таклиф этди.

Бостон марафонига ҳужум қилган шахсга нисбатан чиқарилган ўлим жазони бекор қилиш учун ҳааркатлар шу ҳолда кўзга тушланадики,  Жохар Царнаев адвокатлари у ўз акаси Тимур Царнаев билан биргаликда Бостон марафонида иккита бомба ўрнатишганини тан олганлиги, аммо кейинчалик   Царнаевнинг жинояти ўз акасига қараганда камроқ эканлигини маълум бўлганини  айтишмоқда.

Бостон марафонидаги портлашнинг ташкилотчиси сифатида айтиладиган Жохар Царнаевнинг акаси Тимурланг Царнаев  портлашдан би неча кун ўтиб, 2013 йилда АҚШ полицияси билан тўқнашувда ўлдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Бостондаги Марафон жараёндаги портлаш 2013 йилда юз берди. Бу ҳодисада 264 киши яраланди ва 3 нафар ҳалок бўлди. Бу ҳодиса АҚШда 2001 йил 11 сентябрь содир этилган террорчилик ҳужумлардан кейин энг каата террорчилик ҳужум ҳисобланади.

 

Ёрлиқ