Чеченистондаги террорчилик ҳужумларда 7 киши ҳалок бўлди
(last modified Tue, 13 Oct 2020 11:10:32 GMT )
октябр 13, 2020 16:10 Asia/Tashkent
  • Чеченистондаги террорчилик  ҳужумларда 7 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Шимолий Қафқоз минтақасидаги Чеченистон республикаси пойтахтида содир бўлган қуролли тўқнашувда хавфсизлик хизматнинг 3 ходими ва 4 террорчи ҳалок бўлиб, яна бир киши жароҳат олди.

Бугун Россия давлат телевидениясининг 2 канали, Россиянинг Шимолий Қафқоз минтақасидаги Чеченистон республикаси пойтахтида Грозний шаҳрининг Октябрский туманидаги полицияга қарши террорчи гуруҳнинг ҳужумларида  уч нафар  хавфсизлик ходимлар, шу жумладан иккита Миллий гвардия ва махсус кучлар полициячиси ҳалок бўлди ва яна бир нафари жароҳатланди деб эълон қилди.

Хавфсизлик кучлар шу жумладан, Россия полициячиси ва Миллий гвардияси ўртасида юз берган тўқнашувларда шунингдек 4 нафар террорчи ҳам ўлдирилди.

Грознийнинг Октябрский туманида террорчиларни таъқиб қилиш амалиёти давом этмоқда ва сўнгги маълумотларга  асосан,  террорчи гуруҳ аъзолари Грознийда теракт уюштиришни мақсад қилишган.

Россиянинг Шимолий Қафқоз минтақасида, жойлашган Чеченистон республикаси сўнгги йилларда  нотинчликлар ва нобарқарорликларга учраган.

Икки кун олдин ҳам Россия хавфсизлик кучлри томонидан 2 террорчи йўқ қилинганди.