Жо Байден: Дональд Трампнинг қобилиятсизлиги ҳар куни тобора кўпроқ исботланмоқда
(last modified Mon, 19 Oct 2020 10:22:50 GMT )
октябр 19, 2020 15:22 Asia/Tashkent
  • Жо Байден: Дональд Трампнинг қобилиятсизлиги ҳар куни тобора кўпроқ исботланмоқда

АҚШ президентлик сайловидаги демократик партияси номзоди Жо Байджен амалдаги президент Дональд Трампни қобилиятсиз шахс деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШ президентлик сайловидаги демократик партияси номзоди Жо Байден  АҚШда коронавирус  билан касалланиш ҳолатлари кескин ошиб бормоқда, аммо Дональд Трамп сайлов йиғилишлар ўтказиб бошқалар ҳаётини хавф остига қўймоқда деб айтди.

Байден ўз сўзларида Дональд Трамп АҚШни бошқаришдаги лаёқатсизлигини тобора кўпроқ маълум этмоқда дея изоҳлади.

Аммо АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп ҳам Твиттер саҳифасида,  ўз рақиби Жо Байденни "порахўр сиёсатчи" деб ёзди.

Трамп коронавирусга топширган тестини ижобий чиққанига қарамай, соғлиқни сақлаш протоколларига эътиборсизлик кўрсатиб,  сайлов йиғишилар ўтказмоқда.

АҚШ олдингидек коронавируни юқтирганлар ва вирус туфайли вафот этганлар сони бўйича бутун дунёда биринчи ўринда турибти.