Европада Сovid-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда
Европа мамлакатларидаги қатъий чекловларга қарамай, коронавирусдан ўлганлар сони 250 мингдан ошди.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, янги статистик маълумотларга биноан Евопада Сovid-19 қурбонлари сони 250 мингдан ошган.
Эндиликда Европада 7 миллион 366 минг 028 киши коронавирус юқтириб олган.
Италия коронавирусга қарши қоидаларни икки ҳафта ичида уччинчи марта кучайтириш қарорига келди.
Британия давлатининг илмий маслаҳатчиси Жерени Феррар мамлакатда коронавирусни олдини олиш учун зудлик билан уч ҳафталик миллий карантин жорий қилишни талаб қилди.
Британияда бир сутка ичида яна 18 минг 804 та янги ҳолатларни аниқланиши билан коронавирус билан касалланганлар сони 741 минг 212 кишига етди ва улардан 43 минг нафардан ортиғи вафот этган.
Словения ва Руминия давлат расмийлари ҳам мамлакатда коронавирус инфекциясини ошиб бориши ортидан карантин қоидаларини кучайтиришди.
Словения кечадан бошлаб мамлакатда 30 кунлик фавқуллодда ҳолат эълон қилди.
Ҳукумат статистикасига кўра, 20 миллион аҳолига эга Руминия мамлакатида сўнгги 24 соат ичида 4 мингдан ортиқ коронавирус юқтириб олишган.