Кобулдаги худкушлик ҳужумда 18 киши ҳалок бўлиб, 57 киши жароҳатланди
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги наттоғи, кеча Кобулдаги худкушлик ҳужум оқибатида 75 кишини ҳалок бўлгани ва ё яралангани ҳақида хабар берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон ТИВ наттоғи Ториқ Ориян бу ҳужумда 18 киши ҳалок бўлиб, яна 57 нафарни жароҳатланганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча кечқурун Кобулнинг ғарбий қисмидаги Дашти Барчи ҳудудида жойлашган Кавсар Дониш ўқув маркази ёнида худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди. Террористик ҳужум қурбонларининг аксарияти ўқув марказига ташриф буюрган ўспиринлар эдилар.
Афғонистон олий ярашув кенгашининг раиси Абдулла Абдулла бу терактни қоралаб, уни инсониятга зид жиноят деб атади.
Эрон ислом жумҳуриятининг наттоғи ҳам кечанги баёниясида Кобулдаги бу ҳужумни кескин қоралаб, Афғонистон ҳукумати, халқи ва ва бу жиноят қурбонлариинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.