Путин: Россия АҚШ сайловларига аралашмайди
Россия президенти Владимир Путин, Москва давлати АҚШ президентлик сайловларига аралашмаслигини таъкидлади.
Кеча Владимир Путин АҚШдаги президентлик сайловлар ҳақида фикр билдиришни истамаслигини айтиб,. Москва давлати 3 ноябрдаги сайловлардан сўнг, демократлар ёки республикачилар қандай сиёсат олиб боришни билмайди деб айди.
Путин ўз сўзларида Россия АҚШдаги сайловларнинг ҳар қандай оқибатларига қарши курашга қодир дея қўшимча қилди.
Бошқа хабарларга кўра, муддатидан олдин АҚШ президентлик сайловларни бошланганидан бери статистик ва маълумотларни йиғиб келаётган United States Election Project лойиҳаси сайти, ҳозиргача қадар 85 миллиондан ортиқ АҚШликлар ўзи истайдиган номзодига овоз беришди.
АҚШда сўнгги ойларда ўтказилган ижтимоий суўлар натижалари, Демократик партиядан номзод Жо Байден 2020 йил 3 нябрда АҚШ президентлик сайловларида Трампдан анча олдинда бораётганидан далолат бермоқда.