Озарбойжон республикаси Исломий Инқилоб раҳбарининг Тоғли Қорабоғ можароси бўйича баёнотларини олқишлади
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотида, Эрон Исломий Инқилоб олий раҳбари Оятуллоҳил -Узмоъ Хоманаийнинг Тоғли Қорабоғ можароси тўғрисидаги сўзларини ва ул зотнинг Озарбойжон республикасининг ҳудудий яхлитлигини сақлаш зарурлигига урғу берганларини юқори баҳолади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Озарбойжон республикаси ТИВ -нинг матбуот хизмати тарқатган баёнот матнида, Боку давлати Эрон ислом республикаси Олий раҳбарининг Озарбойжон республикасининг ҳудудий яхлитлигини сақлашни қўллаб -қувватлаши тўғрисидаги баёнотлардан жуда хурсанд бўлиб уни қадрлайди дея келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Инқилоби раҳбари жонли эфир орқали телевидениядан тарқатган мурожаатларида, ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ ва Имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунари муносабатида сўзлагант нутқида, Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги тўқнашувларга ҳамда, бу аччиқ ҳодисани минтақа хавфсизликига таҳдид қилаётганини эслатиб, можаро имкон қадар тезроқ тугаши керак. Албатта Арманистон томонидан босиб олинган Озарбойжон республикасининг барча ҳудудлари озод қилиши ва Озарбойжон республикасига қайтарилиши зарур деб аниқлик киритдилар.
Аввалроқ Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Халаф Халафов телефон орқали суҳбатларида Эрон раҳбарининг ушбу муҳим ва адолатли баёнотлари учун Теҳрон давлатига ўз миннатдорчилигини билдириб, икки давлатнинг дўстлиги ва биродарлигини таъкилаганди.
Арманистон ва Озарбойжон республикаси Тоғли Қорабоғ бўйича келишмовчиликларга эгалар, бу можаролар 1988 йилда бошланганди.
Тўқнашувларнинг янги босқичи эса 27 сентябрда бошланди ва унда ҳар икки томондан ўнлаб нафар қурбон бўлиб яна ўнлаб нафари жароҳатлангани айтилади.